Серра-Леоне пойтахти Фритаун шаҳрида юз берган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 312 киши ҳалок бўлган.
«ТАСС»нинг ёзишича, бу ҳақда Халқаро Қизил Хоч қўмитасига асосланиб Agence France-Presse агентлиги хабар тарқатган.
Аввалроқ табиий офат оқибатида 200 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Associated Press’нинг ёзишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ўликхонага етказилган.
Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда қидирув-қутқарув ишларида ҳарбийлар ҳам қатнашмоқда.
Изоҳ (0)