Маълумотларни визуализация қилиш бўйича мутахассис Нейл Хеллоран ядровий уруш оқибатида юзага келадиган йўқотишлар тасвирланган роликни тақдим этди. Ушбу роликка Gizmodo нашри эътибор қаратди.
Анимацияда аҳоли сони йилдан йилга қай тарзда ўзгариши, қанча одам туғилиши-ю ҳалок бўлиши кўрсатилган. Шунингдек, ХХ аср давомида ҳар йили умумий миқдорда қанча одам ўлгани кўрсатилган. Шу билан бирга жаҳон урушлари ўлимлар ортишига жиддий таъсир қилгани, бироқ улар ядровий зарбалар оқибатларига нисбатан у қадар аҳамият касб этмаганлиги тасвирланган.
Муаллиф Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбалари сабаб ҳалок бўлганлардан келиб чиқиб, учинчи жаҳон уруши бошлангудек бўлса АҚШ, Европа, Россия ва бошқа давлатлардаги ядровий каллаклар қуввати қанча қурбонликларга олиб келишини экстраполяция қилди. Хеллораннинг ҳисоблашича, зарба берилганидан сўнг 500 миллион инсон ҳалок бўлади, бироқ зарба берилганидан уч ҳафта ўтгач қурбонлар сонини ҳисоблаб бўлмай қолади.
Изоҳ (0)