Туркиянинг Тутак туманида кран микроавтобус устига қулади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, автобуснинг етти нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 11 киши жароҳат олди. Улардан тўрт нафарининг аҳволи ўта оғир.
Юк кранига эга машина йўл ишлари иштирок этаётган эди. Кран нега тушиб кетгани ҳозирча маълум эмас. Дастлабки маълумотга кўра, унда қандайдир техник муаммо кузатилган.
Полиция ва тез ёрдам машиналари воқеа жойида ишламоқда.
Изоҳ (0)