14 август куни Шавкат Мирзиёев «Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар бермоқда.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шаҳарларда барпо этиладиган кўп квартирали арзон уйлар ҳамда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган арзон уй-жойларга муҳтож фуқаролар рўйхатини белгиланган тартибда шакллантиришда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзолари ва ходимлари, жумладан, ушбу соҳалардаги истеъдодли ва истиқболли ёшларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжи инобатга олинади.
Бундан ташқари, илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари нашр этилгани учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари белгилаб берилди.
Санъат ва маданият вакиллари учун белгиланган гонорар ставкалари 2018 йил 1 январдан бошлаб амалга киради.
Изоҳ (0)