Эдинбург университети олимлари Антарктида музлари остида 91 та вулқон аниқлади. Бу сайёрадаги энг йирик вулқон камари бўлиши мумкин, деб хабар беради «РИА Новости».
Вулқонларнинг баландлиги 100 метрдан 3,85 минг метргача бўлиб, материкнинг ғарбий четида жойлашган. Улар 2 километрлик муз қавати билан қопланган.
Олимлар ўз тадқиқотларида самолётлар ва ер усти транспортида мустаҳкамланган радарлардан фойдаланди. Тўпланган маълумотлар фазодан олинган фотосуратлар билан таққосланди.
Тадқиқотчилар Росс музлиги остида ҳам вулқонлар борлигини тахмин қилмоқда. Агар бу тасдиқланса, минтақада дунёда энг кўп вулқон жойлашгани исботини топади.
Изоҳ (0)