АҚШ президенти Дональд Трамп 11 август, жума куни КХДР билан Америка ўртасидаги махфий каналлар ҳақида гапиришни истамаслигини маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новости».
Аввалроқ, Associated Press агентлиги америкалик мансабдорларга асосланиб, Трамп маъмурияти бир неча ойдан бери КХДР билан «айланма каналлар орқали махфий дипломатик алоқаларда» иштирок этаётгани, унда икки давлат ўртасидаги муносабатлар ва Шимолий Кореядаги америкалик маҳбусларнинг тақдири муҳокама қилинаётгани ҳақида хабар берганди.
«Биз махфий каналлар ҳақида гапиришни истамаймиз. Биз ўзини кўп йиллардан бери номақбул тарзда тутиб келаётган мамлакат ҳақида гапиришни хоҳлаймиз», — деди Трамп журналистларга.
Изоҳ (0)