АҚШ Давлат департаменти ходимлари мамлакат президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путинга америкалик дипломатлар чиқариб юборилиши учун миннатдорлик билдирганидан норози бўлди. Бу ҳақда, Politico нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, Трамп ҳазиллашгани эҳтимоли юқори, шунга қарамай, унинг сўзларига америкалик дипломатларнинг ғазабини қўзғатди.
Юқори мартабали дипломатлардан бири давлат раҳбарининг сўзларини кескин танқид остига олди.
«Бу ўз давлатига хизмат қилаётган одамларга нисбатан ҳурматсизликдир», — деди у.
Изоҳ (0)