«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ йўловчиларнинг талабини қондириш ва уларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида Тошкент — Самарқанд йўналишида барча қулайликларга эга бўлган юқори тезликда ҳаракатланувчи «Африсиёб» электропоездининг 764/763 рақамли қўшимча қатновини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Поезднинг қатнови 2017 йил 12 августдан бошлаб ҳафтасига уч марта — жума, шанба, ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Тошкентдан жўнаш вақти соат 08:30, Самарқанддан эса — 17:00.
Изоҳ (0)