2017 йилнинг 10 август куни «Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори имзоланди. Бу ҳақда Uz24 хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Спортчилар кўчаси, 19-уйга ва Чирчиқ олимпия захиралари коллежи Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Чирчиқ 50 йиллик кўчаси, 14-уй манзилига жойлаштирилади.
Чирчиқ шаҳар V.Ҳайдаров кўчаси, 1-уйда жойлашган «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг бино ва иншоотлари ҳамда истироҳат боғи Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига берилади.
Ҳужжатда, шунингдек, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида 2017—2018-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи бўлими ташкил этилишига розилик берилди.
Қарорнинг тўлиқ матни билан Президентнинг расмий сайтида танишиш мумкин.
Изоҳ (0)