• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12762.53
    • RUB162.66
    • EUR14978.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олмалиқ шаҳри маркази тубдан янгиланади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрининг бош режаси асосида амалга оширилиши режалаштирилган қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    2035 йилгача мўлжалланган бош режага кўра Олмалиқнинг маъмурий ҳудуди 2,6 минг гектардан 3,5 минг гектарга етказилади. Саноат ҳудуди шаҳар марказидан олиб чиқилиб, замонавий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолига қулай уй-жойлар барпо этиш кўзда тутилган.

    Имтиёзли ипотека кредити асосида бериладиган етти қаватли ўнта уй Ибн Сино кўчасида бунёд этилмоқда. Ҳар бири 42 хонадонга мўлжалланган ушбу уйларнинг дастлабки иккитаси қуриб битказилиш арафасида.

    Лойиҳага кўра, бу ерда гипермаркет, мактабгача таълим муассасаси, маданият ва истироҳат боғи ҳам қурилади. Бу аҳоли фаровонлигини юксалтириш, хизмат кўрсатиш сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

    Президент аҳолининг уй-жойга эҳтиёжини ҳисобга олиб, тўққиз қаватли уйлар барпо этишни таклиф этди.

    «Янги уйлар Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида шаҳар аҳлига муносиб туҳфа бўлади. Уйлар қурилиши йилдан йилга кенгайиб боради. Келгусида бу ерда барча қулайликларга эга замонавий микрораён қад ростлайди, халқимиз ҳам биздан рози бўлади», — деди Президент.

    Олмалиқ шаҳридаги «Ойдин» деҳқон бозори ва буюм бозорининг бугунги кундаги ҳолати, хизмат кўрсатиш даражаси талабга жавоб бермай қолган сабабли бозорларни капитал реконструкция қилиш, қўшимча бино ва савдо нуқталари барпо этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди.

    Мазкур лойиҳада деҳқон бозоридаги турғун савдо нуқталарини тартибга келтириб, замонавий автотураргоҳ, буюм бозори учун 450 ўринли павильонлар барпо этиш режалаштирилган.

    Давлат раҳбари ушбу бозорларда сотувчи ва харидорларга яратиладиган шарт-шароитлар билан қизиқди. Иншоотларни замонавий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда қисқа муддатда сифатли барпо этиш, қўшимча қулайликлар яратиш юзасидан тегишли тавсиялар берди.

    Олмалиқ шаҳар болалар шифохонаси реконструкцияси биносида кўп тармоқли марказий поликлиника, тез тиббий ёрдам, юқумли касалликлар, қон қуйиш бўлимлари, бошқа бўлинмалар жойлашади.

    Даволаш-профилактика муассасалари марказлашиши натижасида бўшаган биноларда янги оилавий поликлиникалар ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Шифохона биносини шу йил охиригача ишга тушириш режалаштирилган.

    Шавкат Мирзиёев шифохонани замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, бунинг учун зарур маблағлар ажратиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

    Президентга замонавий типдаги шаҳар ФҲДЁ бўлимининг янги биноси қурилиши лойиҳаси намойиш этилди. Бобур номидаги маҳалла ҳудудида барпо этиладиган ушбу бинода ФҲДЁ бўлими, нотариал идора ва «Ягона дарча» маркази фаолият кўрсатади. Бу типдаги ФҲДЁ биноси илк бор лойиҳалаштирилган бўлиб, адлия идораларининг бир жойда жойлашуви аҳолига сифатли юридик хизматлар кўрсатиш имконини беради.

    Ҳаётда инсон турли масалалар билан ҳар хил идораларга мурожаат қилишига тўғри келади. Никоҳдан ўтаётган ёшлар, ҳуқуқий масалалар бўйича келган аҳоли ва тадбиркорларга бир жойда ёрдам бериш хизмат кўрсатиш сифатини замонавий талаблар даражасида ташкил қилиш имконини яратади. Янги лойиҳага кўра бундай хизматларни кўрсатадиган идоралар бир масканда жойлашади. Никоҳни қайд этиш билан бирга тўй маросимларини ҳам шу масканларда ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилмоқда. Шундай қилсак, ФҲДЁ бўлими ҳам ишлайди, ҳам тартиб-интизом бўлади, тўйларимизни маданиятли, маърифатли қилиб ўтказишга эришамиз. Бунинг учун ушбу лойиҳани янада такомиллаштириш, қурилиш ишларида ҳар бир ҳудуднинг иқлими, ўзига хос шароитини ҳисобга олиш зарур.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Шу ерда Олмалиқ шаҳрида оқова сув иншоотларини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдимоти ҳам ўтказилди.

    11.08.2017, 17:54   Изоҳ (0)   14105
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент бозорларида нақд пул олиш учун банкоматлар ўрнатилди

    11.08.2017, 17:16

    Андижонда ўтказилган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида гиёҳвандлик моддасини сақлаб келган шахс қўлга олинди

    11.08.2017, 17:02

    Шахсий штамплар бекор қилинди

    11.08.2017, 16:19

    Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди

    11.08.2017, 15:53

    Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди

    11.08.2017, 15:35

    Собиқ маданият вазири Маҳмуджон Муродов ва унинг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов вазирликдан кузатиб қўйилди

    11.08.2017, 14:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина август ойининг охиригача Путин ва Зеленский учрашувини ўтказишни таклиф қилди” — Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби

    Дунё | 24 июл, 00:39

    “Светни ўчириб-ёқавериб, техникаларимизни ишдан чиқаряпсиз” — актёр Меҳриддин Раҳматов энергетика тизими масъулларига мурожаат қилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 23:46

    Франция Исроилни оммавий очарчиликни келтириб чиқаришда айбламоқда

    Дунё | 23 июл, 23:15

    ММА тарихидаги энг хато қарорлар топ-10 лиги

    UFC | 23 июл, 22:59

    Сурхон қўриқхонасида ёнғин чиқди. Беш гектар ерни қамраган оловни 250 киши оъчирмоқда

    Ўзбекистон | 23 июл, 22:56

    Малайзия яшаш харажатларининг ошиши муносабати билан фуқароларга пул тарқатади

    Дунё | 23 июл, 22:30

    Зеленский коррупционeр амалдорларни ҳимоя қилмоқчими? Европа ташвиш билдирган, украиналикларни эса ғазаблантирган қонун ортида нима бор?

    Дунё | 23 июл, 22:10

    Эрон МАГАТЭ техник миссиясини қабул қилишга рози бўлди

    Дунё | 23 июл, 21:50

    Ўзбекистон паспорти жаҳонда ўз мавқейини яхшилади

    Дунё | 23 июл, 21:35

    Ўзбекистонда олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.