FaceApp оммабоп мобил дастурига янги фильтрларни қўшишди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Энди унинг ёрдамида ҳар қандай кишини осиёлик, ҳинд, европалик ёки африкалик қилиш мумкин.
Нашр эслатишича, дастурни 2017 йил январида санкт-петербурглик ишлаб чиқувчилар тақдим этган эди. Нейротармоқлар базасида ишлайдиган дастур суратдаги одамни кексайтириши, жинсини ўзгартириши ва табассум қилдириши мумкин эди.
Айни пайтда Google Play’да FaceApp 10 миллион мартадан кўпроқ юклаб олинган.
Изоҳ (0)