Психологлар сиз Instagram’га жойлайдиган суратларга қараб пайдо бўлаётган депрессиянинг илк аломатларини аниқлаши мумкин, деб ёзади «Наука ТВ».
Бир нечта асосий белгилар бор. Катта эҳтимол билан тушкунлик ёқасида турган фойдаланувчининг фотосуратлари оқ-қора ва «кимсасиз» бўлади, чунки уларнинг муаллифи аста-секинлик билан ижтимоий алоқалардан узоқлашади.
Барча белгилар депрессияни самарали тарзда аниқлашга хизмат қилиши учун Гарвард ва Вермонт университетлари олимлари уларнинг барчасини махсус дастурга тўплади. Таъкидланишича, у ҳолатларнинг 70 фоизида депрессив аҳволни аниқлайди.
Алгоритмни яратиш учун илгари депрессиядан азоб чеккан 166 фойдаланувчининг 43 950 та фотосуратидан фойдаланилди.
Сўнг аввалги тадқиқотларнинг кишилар суратларни таҳрирлашда ёрқинлик, тўйинганлик ва қоронғилик борасидаги танловлари ҳақидаги хулосаларни қўллаган ҳолда, фотосуратлар таҳлил қилинди.
Депрессияга чалинган одамлар суратларни кўк, қора ёки кулранг тонларда жойлаштиришга кўпроқ мойил бўлади. Дастур бу аломатларни 70 фоиз ҳолларда аниқлашга эришди.
Психологлар ишонч билдиришича, бу дастур мутахассисларга руҳий касалликлар юзага келишини олдиндан аниқлашда ёрдам бериши мумкин.
Изоҳ (0)