Microsoft ҳаракатлантирувчи асаблар тизимида муаммолари бўлган фойдаланувчиларга компьютерни бошқаришда ёрдам берувчи Eye Control функциясини Windows 10’га киритади, деб ёзади «ТАСС» корпорация хабарига таяниб.
«Windows Insiders дастури иштирокчилари аллақачон бу имкониятдан фойдаланиб кўриши мумкин, расман эса у шу йилнинг кузида Windows 10 Creators Update билан бирга чиқади», — дейилади пресс-релизда.
Eye Control тўпламидаги баъзи функциялар сичқонча, бошқалари клавиатура ўрнини босиши керак. Shape-writing таниб олиш усули матнни кўз ҳаракати билан тез киритиш имконини беради: фойдаланувчи виртуал клавиатурага қараб, сўзнинг биринчи ҳарфида нигоҳини ушлаб туради, сўнг навбатдаги ҳарфларга тез-тез кўз ташлаб кетаверади.
Изоҳ (0)