АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан Шимолий Кореяга қарши санкцияларнинг кучайтирилиши борасидаги резолюцияни ёқлаб овоз бергани учун Хитой ва Россияга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Президент бу резолюцияни ўтказишдаги ҳамкорлик учун Хитой ва Россиядан миннатдор», — дейилади Оқ Уй тарқатган баёнотда.
Ҳужжатда Трамп Шимолий Кореяга босим ўтказишни янада кучайтириш учун турли давлатлар билан ҳамкорлик қилишда давом этиши таъкидланди.
Изоҳ (0)