АҚШнинг Миннесота штати Bluмингтон шаҳридаги ислом маркази биносида портлаш юз берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Портлашдан кейинги ёнғин оқибатида бино зарарланган, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
CBS News хабарига кўра, масжиднинг деразаларидан бири очиқ бўлган ва номаълум шахс у ердан кичик бир бомба улоқтирган. Бундан ташқари, гувоҳлар ҳодиса жойини тарк этаётган юк машинасини ҳам кўрганини айтмоқда.
Миннесотадаги мусулмонлари жамияти мазкур портлаш айбдорлари ҳақида ахборот тақдим этган шахсга 10 минг доллар миқдорида мукофот пули ваъда қилган.
Изоҳ (0)