Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида катта йўлда ҳаракатланаётган юк машинасида ёнғин чиққач, унинг ҳайдовчиси тириклайин ёниб кетди, деб ёзади UAE Inside.
Ҳодиса 5 август, шанба куни тушдан кейин Emirates Road йўлида юз берди. Патруль хизмати маълум қилишича, юк машинасидаги аланга у ҳаракатланаётган вақтда бутунлай кутилмаганда бошланган. Ҳайдовчи ёниб кетган.
Таъкидланишича, транспорт воситаси осон алангаланадиган ва кимёвий материалларни олиб кетаётган эди, аммо шунга қарамай, ўт ўчирувчилар ёнғинни назорат остига олишга эришди.
https://www.facebook.com/GulfNews.UAE/videos/1589960097736909/
Изоҳ (0)