Жанубий Америка умумий бозори (МЕРКОСУР) Венесуэланинг ташкилотга аъзолигини тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ушбу қарор ташкилотга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг Бразилияда бўлиб ўтган йиғилиши якунларига кўра қабул қилинган.
Ташкилот баёнотида қайд этилишича, мазкур қарор Венесуэлада демократик тартиб бузилаётгани муносабати билан қабул қилинган.
МЕРКОСУР — Жанубий Америка мамлакатлари умумий бозори бўлиб, у Бразилия, Аргентина, Уругвай, Парагвай ва Венесуэлани ўзида бирлаштирган эди.
Аввалроқ Бразилия ташқи ишлар вазири Алоизиу Нунес Венесуэлани МЕРКОСУРдан тўлиқ чиқариб юборишни таклиф қилгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)