5 август куни Россия фуқароси Мексикадаги сенотлар (сув ости ғорлари) бўйлаб сайр қилиш чоғида чўкиб кетди. Бу ҳақда Россиянинг Канкундаги фахрий консули Армина Вольперт баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Унинг исми Дмитрий, у Плайе-дель-Карменда доимий истиқомат қилиб келаётган эди», — маълум қилди консул.
Айни пайтда консуллик воқеанинг тафсилотларини аниқлаштирмоқда.
Воқеа Кинтана-Роо штатида рўй берди. Ҳалокат ерида ғаввослар ишламоқда.
Изоҳ (0)