Япониянинг Toyota ва Mazda автомобилсозлик компаниялари АҚШда завод қуриш, шунингдек, электромобиллари учун технологияларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадларини эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Заводни 2021 йилда ишга тушириш режалаштирилган. Қурилиш ишлари 1,6 миллиард долларга тушади. Корхона йилига 300 минг донагача автомобиль ишлаб чиқаради, унда 4 минг нафаргача одам ишлайди, деб хабар бермоқда Reuters.
Toyota мазкур заводда Corolla автомобилини, Mazda эса Шимолий Америка бозори учун мўлжалланган янги кроссоверларни ишлаб чиқаради.
Toyota бунгача Шимолий Америка бозори учун мўлжалланган Corolla машиналарини Мексикада бунёд этилаётган заводида ишлаб чиқармоқчи эди. Мазкур режа АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан танқид қилинган. Энди компания Мексикадаги заводда Tacoma машиналарини ишлаб чиқармоқчи.
Изоҳ (0)