Собиқ ҳарбий ва автобус ҳайдовчиси, 78 ёшли британиялик Клифф Ходсон охирги 38 йил мобайнида фақат Mitsubishi автомобилларини харид қилади. Бу ҳақда Мотор хабар бермоқда.
Яқинда у мазкур бренднинг 14-машинаси — охирги авлод Colt хэтчбекини сотиб олди.
Олдинроқ Ходсон Sigma, Galant, Lancer, Spacestar, ASX ва Mirage моделларини бошқарган эди.
Клифф 1979 йилга қадар қандай машиналарда юрганини Mitsubishi маълум қилмади.
Изоҳ (0)