Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЙИМ) 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида 2016 йилнинг шу вақтига қадар 7 фоизга ўсиб, 102,702 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига асосланиб, «Газета.uz» хабар берди.
Олти ой давомида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,6 фозига, қурилиш ишлари 8,7 фоизга, чакана товар айланмаси 11,1 фоизга, хизматлар 11,6 фоизга ўсган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 5,8 фоизга кўтарилган.
Асосий капиталга инвестициялар ҳажми 8,3 фоизга ўсиб, 26,599 триллион сўмни ташкил этган.
Изоҳ (0)