Ўзбекистон Молия вазирлиги 4 август куни Тошкент иссиқлик электрстанцияси томонидан Тошкент вилоятининг Қибрай тумани учун чиқариладиган иссиқлик энергияси учун янги тарифларни тасдиқлади. «Газета.uz» хабарига кўра, тарифлар 2017 йил 19 августдан кучга киради.
Иссиқ сув ва барча параметрлардаги буғнинг янги тарифи барча истеъмолчилар, жумладан, қайта сотувчи улгуржи истеъмолчилар ва иссиқхона хўжаликлари, шунингдек, «Иссиқлик манбаи» корхонасига 1 Гкал учун 57 520 сўмни ташкил этади (амалдаги тариф бўйича — 54 470 сўм).
Тарифлар қўшилган қиймат солиғини ҳам ўз ичига олади. Янги тарифларнинг жорий этилиши муносабати билан 15 июндаги тарифлар 4 августдан ўз кучини йўқотган.
Изоҳ (0)