2017 йил 2 август куни Миробод туман ИИБ ҲПБ таянч пункти профилактика инспекторлари томонидан паспортини биометрик паспортга алмаштириш ва Корея давлатида туғилган, вояга етмаган қизига Ўзбекистон Республикасида туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 250 АҚШ долларини олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси «Дарё»га хабар берди.
Миробод туманида 2 август куни соат 21:40 да, 2016 йилнинг апрель ойидан 2017 йилнинг 6 январига қадар вақт оралиғида, Оқйўл кўчасида, 1980 йилда туғилган, Шайхонтоҳур тумани, Машъал кўчасида яшовчи А.Б 1991 йилда туғилган Мирзо Улуғбек тумани, А.Югнакий даҳасида яшовчи Ғ.Нга паспортини биометрик паспортига алмаштириш ва уни Корея давлатида 2014 йилда туғилган қизига Ўзбекистон Республикасида туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштириб беришини ваъда бериб, 250 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Миробод туман ИИБ томонидан фуқаро А.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)