Volkswagen концерни таркибига кирувчи Audi компанияси электромобиллар яратиш ва ишлаб чиқариш учун харажатларни 12 миллиард долларга камайтириш ниятида. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Reuters манбаларига кўра, компания Porsche ишлаб чиқариш платформасида жорий этиладиган, ташланмалар даражаси нолга тенг бўлган технологияларга инвестициялар киритишни режалаштирмоқда.
Бунинг учун Audi йиллик операцион фойда рентабеллигини 8 фоиз даражасида сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқаришда компонентлар ва технологик модуллардан ҳамкорликда фойдаланиш ҳисобига иқтисод қилиниши мумкин.
Агентликнинг таъкидлашича, мазкур қарор «дизелли можаро» — Volkswagen автомобилларида атмосферага ташланмаларнинг реал кўламини пасайтирадиган тизим аниқланиши билан боғлиқ. Шу сабабли Audi қайта жиҳозлаш учун 850 мингга яқин машинани қайтариб олишга мажбур бўлганди.
Изоҳ (0)