Хитойнинг Лос-Анжелесдаги бош консуллиги АҚШ расмийларидан дипломатик ваколатхона ва унинг ходимлари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бу ерга уюштирилган ҳужум тафсилотларини текширишни талаб қилди. Бу ҳақда консуллик сайтида жойлаштирилган баёнотда маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
1 август, сешанба куни номаълум эркак Хитойнинг Лос-Анжелесдаги бош консуллиги яқинига келиб, автомобилдан чиқмаган ҳолда бинога қарата ўқ узди. Шундан сўнг жонига қасд қилди. Ҳодиса туфайли консуллик ходимлари ёки ўткинчилардан ҳеч ким жабрланмади.
Полицияга кўра, ҳужум қилган шахс 60 ёш атрофида бўлган. У 18 маротаба ўқ узган: бинонинг дарвозалари, эшиклари ва деворларида ўқ излари қолди.
Эркак Хитой фуқароси эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)