Twitter ижтимоий тармоғининг @sigeyosiinoue ники остидаги япониялик фойдаланувчиси Токио метрополитенининг одам кўп бўладиган станцияларидан бирида тиғиз вақт маҳали йўловчилар оқимини видеога олди.
Эркак метро станциясидаги одамларни бир соат давомида видеога олган ва уни бир дақиқалик ролик сифатида тезлаштириб тармоққа жойлаган.
Сора News портали одамлар оқимига «ишчилар оқими» дея таъриф берган бўлса, Twitter фойдаланувчилари уларни чумоли уяси ва конвейерга қиёслаган, деб хабар берди «РИА Новости».
Изоҳ (0)