Перунинг Анд тоғларида альпинистлар гуруҳи ҳалок бўлди. Уларнинг иккиси Чили, бири Россия фуқароси эканлиги билдирилмоқда, дея хабар беради «Коммерсант.ru».
Альпинистларни қидириш 31 июль, душанба куни, Кристобал Биццари, Габриэл Наваррете ва Александр Мазнев белгиланган муддатда ортларига қайтмаганидан сўнг бошланди.
Тоғ йўл кўрсатувчилари ассоциацияси раҳбари Рафаэль Фигероага кўра, ҳодисага Пирамида чўққисига кўтарилиш чоғида кўчки юз бергани сабаб бўлган. Альпинистлар ўзлари билан ҳамроҳликка тажрибали йўлкўрсатувчи олмагани фожиадан қутулиб қолишга халақит берган.
Ҳодиса олис ҳудудда содир бўлгани туфайли жасадларни олиб келиш бўйича операция энди бошланди.
Изоҳ (0)