Миср миллий хавфсизлик хизмати аввалроқ қўлга олинган олти нафар қозоғистонлик талабани ўз ватанига депортация қилишга қарор қилди, деб ёзади «Интерфакс» Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анвар Жайнаковга таяниб.
«Ҳозиргина қозоғистонлик дипломатлар ҳамроҳлигида мамлакатимизнинг олти нафар ёш фуқароларини Қозоғистонга қайтариб юбориш учун Қоҳира аэропортига келтиришди», — деб ёзди Жайнаков ўз Facebook’ида.
Унинг сўзларига кўра, 1 август куни кечқурун Миср миллий хавфсизлик хизмати вакиллари Қозоғистон элчихонаси билан боғланиб, қозоғистонликлар депортация қилиниши ҳақида хабар берган.
Жайнаков қозоғистонликларнинг Мисрда ҳибсга олингани сабаби ҳозирча ошкор этилмаётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мисрга тил курсларида ўқиш учун кетган олти нафар қозоғистонлик талаба у ерда йўқолиб қолгани хабар берилган эди. Кейинроқ улар Миср миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олингани маълум бўлди.
Изоҳ (0)