Шимолий Корея ядро салоҳиятини ўстириш режаларидан воз кечса, АҚШ у билан музокаралар олиб боришга рози бўлади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига кўра, АҚШ режимни ўзгартиришни ёки ўз қўшинларини Шимолий ва Жанубий Корея чегарасига юборишни талаб қилмаяпти. Аммо КХДР иккита қитъалараро баллистик ракета синовидан кейин юзага келтирган хавф номақбулдир.
«Биз душман эмасмиз, биз таҳдид эмасмиз, аммо сиз номақбул хавфни туғдиряпсиз ва биз бунга жавоб қилишимиз керак. Биз ўтириб, келажак ҳақида гаплашиб олишни истардик. Бизнинг бошқа вариантларимиз жозибадор эмас», — деди АҚШ давлат котиби.
Изоҳ (0)