Чеченистон пойтахтида 1995 йили Будённовскда тинч аҳолини гаровга олиш иштирокчиси ушланди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Мазкур шахснинг исми-шарифи, қўлга олинган аниқ сана ва 22 йил аввал содир бўлган терактда қандай роль ўйнагани маълум қилинмади.
«Кавказский узел» нашри манбаларига кўра, эркак Шамил Басаев бошчилигидаги чечен жангарилари отряди аъзоси бўлган. У ҳибсга олиш чоғида қаршилик кўрсатмади ва айбига иқрорлигини билдириб, тегишли кўрсатмалар берди.
Маълумот учун, 1995 йил 14 июнда Шамил Басаев бошчилигидаги жангарилар гуруҳи Будённовскка ҳужум қилган ва 1,5 минг кишини гаровга олганди. Ҳужум чоғи 129 киши ўлдирилганди.
Изоҳ (0)