Тошкентнинг Учтепа туманида икки ўсмир ўртасида келиб чиққан жанжал ва муштлашув оқибатида улардан бири жиддий яраланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
«29 июнь куни тахминан соат 15:10 ларда вояга етмаган Акбаров Халилулло Ғофуржон ўғли Учтепа тумани ҳудудида вояга етмаган Алимов Беҳруз Шавкатилла ўғли билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида унга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказган. Натижада Алимов қорин соҳаси тешиб кирувчи санчилган-кесилган жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилди», — дейилади хабарномада.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)