Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фойдаланилмаётган моддий маданий мерос объектларини уларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун инвесторларга таклиф этади. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг «2017—2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида фойдаланилмаётган моддий маданий мерос объектларини уларда савдо, меҳмонхона, кўнгилочар ва туризм соҳасининг бошқа объектларини барпо қилиш учун инвесторларга бериш ишларини фаоллаштириш кўзда тутилган.
Объектлар Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ижарага берилади.
Давлат қўмитаси сайтида ижарага бериладиган маданий мерос объектлари рўйхати келтирилган. Уларнинг бари Самарқанд шаҳрида жойлашган.
Ижарага бериладиган масжидлар рўйхати
- Янги Хайробод масжиди, Самарқанд шаҳар, Даҳбед кўчаси, 50-уй;
- Шайх-ул-Ислом мажмуаси, Самарқанд шаҳар, Даҳбед кўчаси, 99-уй;
- Ёмини мажмуаси, Самарқанд шаҳар, Чимкент кўчаси, 91-уй;
- Кўк масжид, Самарқанд шаҳар, А.Абдурасулов кўчаси, 64-уй;
- «Ургути» масжиди, Самарқанд шаҳар, Пенжикент кўчаси;
- «Маҳмуди Хоразмий» масжиди, Самарқанд шаҳар, Бухоро кўчаси, 2-уй.
Изоҳ (0)