Наманганда абитуриентлар ўрнига тест имтиҳонларига кирмоқчи бўлган қоидабузарлар қўлга тушди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар бермоқда.
Наманган тумани Тошбулоқ шаҳарчасида истиқомат қилувчи шахс икки абитуриентни Наманган муҳандислик-технология институти енгил саноат факультетига ўқишга киритиш учун 12 минг доллар олган вақтида қўлга тушди.
У абитуриентларни ўқишга киритиш учун Бухоро вилоятидан 16 нафар билимли шахсни ёллаган. Улар Давлат тест маркази берган рухсатномалардаги расмларни ўзгартирган ҳолда абитуриентнинг ўрнига тест топшириб чиқиши лозим бўлган.
Изоҳ (0)