Телефон ва бошқа воситалардан фойдаланган абитуриентлар тест имтиҳонларига қўйилмаслиги ҳақидаги оммавий ахборот кампаниясига қарамай, Тошкент давлат юридик университетида юздан зиёд қоидабузар ёшлар аниқланди.
Бу йил Тошкент давлат юридик университети 600 нафар талаба қабул қилади, ўқишга эса 6 123 нафар абитуриент ҳужжат топширган.
«Газета.uz»нинг университет маъмуриятига асосланиб хабар беришича, «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуаси павильонларида бўлиб ўтган тест имтиҳонларидан жами 163 нафар абитуриент четлатилган.
Уларнинг 124 нафари ташқи текширув давомида, 39 нафари эса имтиҳонлар бошланиб бўлганидан сўнг четлатилган.
Изоҳ (0)