Ишлаб чиқувчилар HomePod ақлли колонкасининг Apple серверига жойланган кодида юзларни таниб олиш функцияси ҳақидаги эслатмаларни, шунингдек, янги iPhone 8 нинг схемали тасвирини аниқлади, деб ёзади Afisha Daily.
Миш-мишларга кўра, фойдаланувчини таниб олишнинг янги усули юзни сканерловчи инфрақизил камера асосида ишлайди. Bloomberg ёзишича, у Touch ID’дан кўра хавфсизроқ.
Қурилма тасвирига қараганда, янги iPhone’лар ромсиз дисплей, яқинлаштирувчи датчикка эга бўлади, гаджетнинг олд томонида эса динамик учун тирқиш пайдо бўлади.
iPhone 8 2017 йилнинг кузида, анъанавий Apple конференцияси чоғида тақдим этилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)