Motorola ўзининг синмайдиган экранга эга янги Moto Z2 Force флагманини тақдим этди. Унинг экрани ойна билан эмас, махсус пластик билан ҳимояланган бўлиб, ушбу технология Shatter Shield дейилади. Компания смартфон дисплейига тўрт йилда ҳам зарар етмаслигига кафолат бермоқда, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Корпуснинг қолган қисми 7000 серияли алюминийдан ишланган. Moto Z2 Force смартфони орқа панелига магнит орқали ёпишадиган Moto Mods модели хусусиятларига эга.
Moto Z2 Force билан биргаликда 260 Camerа Moto Mоd ҳам намойиш этилди. Камера 3D-овоз эффектига эга 360 градусли тасвирга олишни таъминлайди.
Шунингдек, Moto Z2 Force компаниянинг иккита асосий камерага эга биринчи смарфонига айланди. Биринчи модул рангли, иккинчиси эса оқ-қора сенсор билан жиҳозланган.
Moto Z2 Force смартфонининг нархи тахминан 900 доллар атрофида.
Moto X2 Fоrcе’нинг тахник тавсифи:
- Дисплей: 5,5 дюйм ва 1440х2560 пикселли, AMOLED;
- Процессор: Snapdragon 835;
- Хотираси: тезкор 4 Гб хотира ва 64 Гб ички хотирага эга;
- Камера: 12+12 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли фронтал;
- Аккумулятор: 2730 мА/соат;
- Операцион тизим: Android 7.1.1 Nougat
Изоҳ (0)