Apple деталларни етказиб беришдаги муаммолар туфайли, янги iPhone тақдимотини кейинга қолдириши мумкин. Бу ҳақда Financial Times экспертлар ва бозор иштирокчиларига таяниб хабар берди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Смартфоннинг янги версияси органик ёруғлик диодларидан ясалган дисплей билан жиҳозланади, у бутун олд юзани қоплаб олади, четида ромлар бўлмайди. Ана шундай дисплейлар ва бошқа баъзи деталларнинг етишмаслиги Apple учун муаммога айланиши мумкин.
Goldman Sachs таҳлилчилари таъкидлашича, компаниянинг тўтринчи чорак учун прогнози «янги iPhone чиқариладиган эҳтимолий санага боғлиқ ҳолда жуда беқарор бўлиши мумкин». Анъанавий тарзда янги iPhone’лар сентябрда сотувга чиқиб, Apple’нинг тўртинчи молиявий чоракдаги даромади ва фойдасига ўз ҳиссасини қўшар эди. Энди экспертлар смартфонни кенг кўламда етказиб бериш энг эртаси билан октябрда бошланади, яъни савдолар янги молия йилида ҳисобга олинади, дея таъкидламоқда. Бундан Apple’нинг асосий рақобатчиси — Samsung фойдаланиб қолиши мумкин, у янги Note 8 флагман смартфонини 23 августда тақдим этади.
Изоҳ (0)