Баъзи вилоятларда ички ишлар органларининг янги бошлиқлари тайинланди, деб ёзади «Газета.uz» Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «На посту» газетасига таяниб.
Тошкент вилоятида Бекобод шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Элмурод Султонов, Ўртачирчиқ туман ички ишлар бўлими бошлиғи — подполковник Икромжон Шоакбаров бўлди.
Самарқанд вилоятида Нарпай туман ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимини подполковник Тожиддин Эшназаров эгаллади.
Наманган вилоятида Косонсой туман ИИБга бошлиқ этиб подполковник Фурқат Мирзаев, Янгиқўрғон туман ИИБга — подполковник Носиржон Мирзаҳмедов, Мингбулоқ туман ИИБга — майор Авазбек Хўжахонов тайинланди.
Сурхондарё вилоятида Олтинсой туман ИИБга майор Аслиддин Мирзаев, Ангор туман ИИБга — майор Камолиддин Хидиров бошлиқ бўлди.
Изоҳ (0)