Норин туманида Наманган вилояти журналистларининг амалий семинари бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Семинар учун айнан ушбу туман танланиши бежиз эмас. Туман ҳокимлиги нашри — «Норин овози» газетаси 5 мингга яқин нусхада, 4 бўёқда чоп этилади. Раҳима Расулова бошчилик қилаётган таҳририят иқтисодий жиҳатдан ҳам бақувват, ўзининг Nexia хизмат автомобилига эга.
Тадбирга ташриф буюрган журналистлар мазкур газета ва унинг муҳаррири иш тажрибасини ўрганди. Сўнг навбат муҳокама ва мунозараларга келди. Давлат раҳбарининг Наманганга ташрифидан сўнг вилоятда кечаётган ўзгаришлар, уларда журналистларнинг ўрни семинарнинг асосий мавзусига айланди.
Семинар якунида бир гуруҳ журналистларга Норин туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)