Чет эл инвесторларини жалб этиш ва улар билан ишлаш бўйича Қозоғистон миллий оператори — «Kazakh Invest миллий компанияси» АЖ Ўзбекистонга савдо миссиясини ташкиллаштирмоқда, деб ёзади UzDaily.
Миссия Тошкентга 2017 йилнинг 4—6 октябрь кунлари ташриф буюради. Миссияда Қозоғистоннинг 20 дан ортиқ компаниялари иштирок этиши кутилмоқда.
Қозоғистон миссиясининг Ўзбекистонга ташрифи масалалари Kazakh Invest, «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари ўртасидаги музокаралар чоғида муҳокама қилинган эди.
Изоҳ (0)