Лондон юқори суди Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэрга қарши иш қўзғатишдан бош тортди. Муқаддам у матбуотда Ироқ урушининг бошланишига айбдорлардан бири сифатида айтилган эди, деб эслатади «РИА Новости».
Айбловни Ироқ қуролли кучларининг олий мартабали амалдорлари илгари сурган эди. Аммо Лондон суди бу даъво асосида иш қўзғатмайдиган бўлди.
2003 йили бошланган Ироқ урушида Буюк Британиянинг иштирок этиш-этмаслик масаласи ўша пайтдаги бош вазир Тони Блэр ҳукуматида бўлинишни юзага келтирган эди.
Изоҳ (0)