ИШИД Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги Ироқ элчихонаси олдида амалга оширилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Афғонистон ИИВ томонидан хабар қилинишича, ҳужум худкуш-террорчи томонидан уюштирилган. У элчихона дарвозаси олдида ўзини портлатиб юборган, шундан сўнг унинг шериклари элчихона ҳудудига кирган ва отишма бошлаган.
Аввалроқ ҳужум портловчи қурилма ўрнатилган автомобиль ёрдамида амалга оширилгани ҳақида хабар берилган. Полициянинг маълумотларига кўра, элчихона яқинида ҳам отишма юз берган.
Ҳужум оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)