Ҳиндистоннинг Орисса штати шимоли-шарқий қирғоғига шиддатли пўртана ёпирилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Штатда пўртанага «ҳамроҳлик қилган» яшин зарби туфайли камида 14 киши ҳалок бўлди. 6 киши жароҳатланди.
Энг кўп қурбон Бхадрак округига тўғри келди — 5 киши. Баласор ва Кендрапара округларида 3 кишидан ўлди.
Шунингдек, Банспал, Ангул ва Сундаргарх округларида ҳам қурбонлар қайд этилди.
Изоҳ (0)