Санкт-Петербург метросининг бир неча бекатида ўтказилган барча йўловчиларни қаттиқ текшириш тажрибаси муваффақиятсиз ўтган, деб тан олинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Бутун шаҳар айни вақтда норматив база қанчалик даражада чуқур ўйланмаганлигини кўрди», — дейилади метро матбуот хизмати хабарида.
Метрополитен раҳбарияти Россия транспорт вазири Максим Соколов ва Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченкога норматив базага тузатишлар киритишни сўраб, мактуб йўллаган.
Хабар берилишича, ҳозирда куннинг тиғиз пайтида метро хавфсизлик хизмати ходимлари катта юк билан кираётган йўловчиларни мажбурий тартибда текширмоқда.
Изоҳ (0)