Россия биринчи президентининг рафиқаси Наина Ельцина Санкт-Петербургдаги «Диалоглар» тадбирида Борис Ельцинни бировларнинг эркинлигини ҳурмат қилган, шуҳратпараст бўлмаган одам сифатида тавсифлади, деб ёзади «Mk.ru».
«У лавозим учун ишламаган. У ҳокимият учун курашмаган. У иш учун ишлаган. Барчаси орқага қайтиб келмаслиги учунгина у иккинчи муддат учун сайловда қатнашишга рози бўлди», — деди Наина Ельцина.
Аммо, иккинчи муддатга келиб, Ельцинанинг сўзларига кўра, президент қувватдан қолди — бунга юрак билан боғлиқ муаммолар ўз таъсирини кўрсатди. У, шунингдек, президент оиласи билан қабул қилинган қарорлар ҳақида, шу жумладан, Владимир Путинни ўз ўрнига қолдириши тўғрисида маслаҳатлашмаганини айтди: «Бизнинг оиламизда ҳеч қачон муҳокама қилинмаган. Ҳокимият жиловини у кимга бериши ҳақида мен ҳам худди сиз каби хабар топганман. Оила масалаларни ҳал қилади, деб айтишарди, холос. Биз қабул қилинган қарорлар ҳақида газеталар ёки телевизор орқали билиб олардик».
Изоҳ (0)