Австралия бош вазири Малкольм Тёрнбулл самолётни йўқ қилиш бўйича террористик фитна фош этилганини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Ўтган тунда мақсади самолётни ҳалокатга учратиш бўлган террористик фитнани барбод қилиш бўйича йирик аксилтеррорчилик операцияси бўлиб ўтганини маълум қилишим мумкин», — дея гапириб берди у журналистларга.
Сиёсатчининг маълумотларига кўра, Сиднейдаги рейдлар чоғида тўрт киши қўлга олинди. Австралиядаги барча аэропортларда қўшимча хавфсизлик чоралари жорий этилди. Тёрнбуллнинг айтишича, эҳтимолий ҳужум сценарийси ёлғиз террорчи томонидан режалаштирилгани амри маҳол.
Аниқлик киритилишича, ёвуз ниятлилар самолётни қўлбола қурилма орқали портлатишни режалаштирган. Шу билан бирга, ҳукумат терактнинг эҳтимолий нишони халқаро ёки ички рейс бўлгани ҳақида ҳозирча маълумот бермаяпти.
Изоҳ (0)