Колумбиядаги шахтада юз берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди, бир киши жабрланди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
El Tiempo нашрининг хабар беришича, бахтсиз ҳодиса 28 июль куни оқшомда мамлакат ғарбидаги Буритика муниципалитетида юз берган.
Колумбия миллий ўт ўчириш хизмати маълумотларига кўра, Лос-Морос шаҳарчаси яқинидаги Мина шахтасида ҳозирги вақтда яна беш киши қамалиб қолган.
Воқеа жойига қутқарувчилар ва бошқа шошилинч хизматлар етиб боргани айтилмоқда.
Изоҳ (0)