Швейцариянинг Вале кантонида пиёдалар учун мўлжалланган жаҳондаги энг узун осма кўприк фойдаланишга топширилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
20 Minuten нашрининг маълум қилишича, кўприкнинг узунлиги 494 метрни, эни 65 сантиметрни ташкил этади, у ер сатҳидан 85 метр баландликда барпо этилган.
Кўприк қурилиши ҳомийларидан бирининг шарафига «Чарлз Куонен номли кўприк» номини олган иншоот Швейцариянинг Италия билан чегарасидаги икки аҳоли пункти — Грехен ва Серматтни бирлаштиради.
Қайд этишларича, мазкур рекордчи кўприкнинг қурилишига тахминан 750 минг доллар атрофида пул сарфланган.
Изоҳ (0)