Самарқанд давлат университети факультетларидан бирининг декани абитуриентни ўқишга киритиб қўйиш ваъдаси билан пора олаётганида қўлга тушган, дея хабар бермоқда «Nuz.uz».
Университет проректори Аҳмаджон Солиевнинг сўзларига кўра, ҳодиса 19 июль куни юз берган.
Хабар беришларича, исми ошкор этилмаган декан 23 минг доллар миқдорида пора олаётганида қўлга тушган.
Хабарда нафақат деканнинг исми-фамилияси, балки у қайси факультетга раҳбарлик қилгани ҳам очиқланмаган.
Изоҳ (0)