Австралиядаги Сидней шаҳрининг бир қатор туманларида ўтказилган аксилтеррор операцияси давомида тўрт киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Янги Жанубий Уэльс полициясининг аксилтеррор бўлинмаси ходимлари кўплаб тинтувлар давомида бир неча шахсларни қўлга олди», — дея полиция ахборотидан иқтибос келтирмоқда Agence France-Presse.
Қайд этишларича, аксилтеррор операцияси ҳам, тергов-суриштирув ишлари ҳам давом этмоқда.
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Сидней марказида шубҳали ускуна аниқланганидан сўнг, 40 га яқин махсус хизмат ходимлари ҳодиса жойига юборилган.
Изоҳ (0)